“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази “Фуқароларнинг репродуктив қарашлари, репродуктив саломатлик ва репродуктив ҳуқуқ ҳақидаги жамоатчилик фикри” мавзусида сўров ўтказди.
Сўровда юртимизнинг барча фуқаролари – республикамизнинг барча вилоятларидаги турли аҳоли қатламлари вакиллари, барча ёшдаги хотин-қизлар ва эркаклар, турли миллат ва дин вакиллари иштирок этди.
Сўровда фуқароларнинг оилада фарзандлар сонига доир истаклари ҳам аниқланди. Масалан, кўпчилик ўзбекистонликлар оилада уч нафар (35 фоиз аҳоли) ёки тўрт нафар (30,8 фоиз) фарзанд бўлишини хоҳлайди. Сўралганларнинг 13,2 фоизи оилада беш нафар ёки ундан кўпроқ фарзанд кўриш тарафдори. Булар асосан Сурхондарё вилояти (34,8), Хоразм вилояти (19 фоиз) ва Қашқадарё вилоятида (18,8 фоиз) истиқомат қилувчи фуқаролардир, дея хабар қилди ЎзА.