Тошкентда Спарк автомашинасини маст ҳолатда бошқарган аёл рейдга тушиб қолди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Узрепорт телеканалида эфирга узатилган лавҳада пойтахтлик аёл кўчада рейд бўлаётганини кўриб қолиб, ЙПХ ходимлари буйруғига бўйсунмай қочган. Сўнгра маълум йўл босиб ўтилгач, йўл четида тўхтаб, бошқарув ўриндиғидан йўловчи ўриндиғига ўтиб олган. Кейинчалик у мастлиги маълум бўлган.
Аёл эрининг ортидан кузатиш учун шундай қилишга мажбур бўлганини айтган. У шунингдек, ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилган тақдирда ҳам таниш-билишлар орқали пулини тўлаб, муаммони ҳал қилишини билдирган.