Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосарининг машинаси бир нечта йўл қоидаларини бузди. Ҳодиса видеоси тармоқларда кенг тарқалди.
Видеода «Trailblazer» автомобили ётиқ чизиқни босиб, светофорнинг қизил чироғида ва ортга қайрилиб олганини кўриш мумкин. Кейинчалик ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари машинани ушлагани ва автомобиль ойналари рухсатсиз “тонировка” қилингани ҳам маълум бўлган.
Ушбу воқеа юзасидан 45 ёшли ҳайдовчи Э.Т.га нисбатан МжТКнинг 126- , 128-, 128 прим 4-моддалари асосида баённома расмийлаштирилган. Машина жарима майдончасига олиб борилган.