Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида 5 нафар ниқоб тақиб, темир буюмлар билан қуролланган шахслар банкомат ичидаги пулларни ўмарди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 2021 йилнинг 11 декабрь куни соат 02:30 ларда Нурафшон шаҳрида содир бўлган. Улар банкомат ичидаги салкам 20 млн сўмни олиб қочиб кетган.
Тезкор тадбир давомида ушбу ҳодисани 22-24 ёш орасидаги 5 нафар шахс содир қилганлиги аниқланган. Улар ҳибсга олинган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 25, 169 моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Таъкидланишича, улар 13 декабрь куни ҳам шаҳар марказидаги "Пайнет" тўлов терминалидан пул ўғирламоқчи бўлган. Лекин мақсадига ета олмаган.