Ўзбекистонда талабалар учун қишки таътил муддати узайтирилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, талабалар учун таътил муддати 24 январга қадар узайтирилган.
Таъкидланишича, 10-24 январь кунлари ОТМларда фаолият юрутувчи масъуллар учун семинар-тренинглар ўтказилади. Шу сабабга кўра таътил муддати узайтирилган. Шунингдек, самолёт ва поездларга эртароқ санага чипта олиб қўйганларга чипталар бепулга алмаштириб берилиши таъкидланди. Шу билан бирга, чипталар учун 50 фоизлик чегирма 24 январга қадар узайтирилди.