Фарғона вилояти Қўқон шаҳри ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосарига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, суд собиқ мансабдорни ЖКнинг 168-модда 3- қисми «а, в» бандлари (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси 2-қисми «б» бандида (пора беришга қасд қилиш) кўрсатилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топган ва 6 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилинган.
Хабар.уз нашрининг ёзишича, суд ҳукми ҳали қонуний кучга кирмаган. Айни вақтда ушбу иш Фарғона вилоят судида апеллация тартибида кўрилмоқда.
Маълумот ўрнида, собиқ ҳоким ўринбосари ўтган йили Қўқон минтақавий темир йўл узелидан тадбиркорга 2,5 гектар ер майдонидаги бино ва иншоотлар бўйича ўтказиладиган аукционда унинг фойдасига ютиб беришни ваъда қилган. Мансабдорга бу ишда О.М. шериклик қилган. Собиқ ҳоким ўринбосари ушбу хизмат учун 180 минг доллар талаб қилган. У аванс сифатида 10 минг долларни олаётганда ушланган эди.