Қозоғистонлик журналист Данара Курбанова ўз ҳамкасблари билан юртимизга сайёҳ сифатида келди. У саёҳатдан таассуротларини Facebook’даги саҳифасида баён этди.
Журналист дўстлари билан Тошкентда палов танаввул қилиш учун ресторан қидириш жараёнида адашиб қолган. Уларни кўрган ўрта ёшдаги киши ўз ёрдамини таклиф қилган ва такси тўхтатиб уларни манзилга юборган ҳамда йўл ҳақини ҳам тўлаб юборган.
“Бизга жуда ноқулай бўлди! Биз ҳам ўзбекистонликларга Қозоғистнда албатта ёрдам берамиз”, - дея таъкидлади Данара.
Қозоғистонлик меҳмонлар таксига ўтиришганида ҳайдовчи уларга ёрдам берган киши Яккасарой тумани ҳокими эканини айтган. Журналистларни ҳокимнинг меҳрибонлиги ва камтарлиги ажаблантирган.
Мазкур пост энг кўп муҳокама қилинганлардан бири бўлди ва Яккасарой туманининг ҳокими Бахтиёр Шомуродов интернет юлдузига айланди.