Тошкентда эр-хотин 1 ёшли фарзандини 9 минг долларга сотди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, пойтахтда яшовчи, шаръий никоҳ асосида яшаб келган эр-хотин 2018 йилда туғилган фарзандини 2019 йилда сотиб юбормоқчи бўлган. Таъкидланишича, улар оилавий шароити оғир бўлиб қолгани ва фарзанднинг келажаги яхши бўлиши учун уни сотмоқчи бўлган. Эр-хотин гўдакни 9 минг долларга баҳолаган ва Учтепа туманида уни сотаётганда ушланган.
Ушбу иш юзасидан суд бўлиб ўтган ва унинг қарорига кўра эр 5 йилга, аёл 4 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Жазо муддати 2021 йилнинг 2 февралидан ҳисобланиши таъкидланди.