Ўзбекистонлик блогер жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, блогер 1 январь куни соат 05:00одамларнинг тинчлигини бузиб, пиротехник воситаларни портлатган ва ушбу ҳолат акс этган видеоани тармоқларга жойлаган. Таъкидланишича, фуқаролар ушбу ҳолат бўйича ҳам ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган.
Шундан сўнг блогер ИИБ биносига олиб келинган. У қилган ишидан узр сўраган ва пиротехника воситаларини Юнусободдан 300минг сўмга сотиб олганини маълум қилган. Блогер МЖтКнинг 185-1-моддаси билан жавобгарликка тортилган. Таъкидланишича, бу модда билан жазоланганлар БҲМнинг 5 бараваридан 20 бараваригача жарима тўлайди.