Ўзбекистонда коронавируснинг Omicron штамми аниқланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ушбу штамм юртимизда 7 январь куни хоридждан келган фуқарода аниқланган. Таъкидланишича, эндиликда юртимизда эҳтиёт чоралари кучайтирилади.
Хусусан, ижтимоий объектлар ҳамда ишхоналарга киришда тана ҳарорати ўлчанади, оралиқ масофа сақланади ва тиббий ниқоб тақиш қатъий назорат қилинади. Шунингдек, эмланмаган ишчилар ишга қўйилмайди. Шу билан бирга, ҳозирда таътилда бўлиб турган талабаларни ҳам эмлаш ишлари жадаллаштирилади.
Маълум қилинишича, 15 январдан хориждан келувчилар ҳам камида икк кун олдин ПЗР тест топширган бўлишлари шарт ва ташкилотларда ушбу санадан тадбирлар ташкил этилиши мумкин эмас.