Тошкентда йўл ўртасида тўхтатилган ва атрофини ЙПХ ходимлари ўраб олган видео тармоқларда тарқатилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ушбу ҳодиса 9 январь куни содир бўлган. Ходимлар Малибуни Чилонзор тумани Гавхар кўчасида тўхтатган. Лекин ҳайдовчи уларга бўйсунмай, қочиб кетган. Сўнгра автомобиль Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари чорраҳасида жойлашган мост устида тўхтатилган. Кейинчалик аниқ бўлишича, рулда бўлган 23 ёшли йигитда ҳайдовчилик гувоҳномаси ва “тонировка”га рухсатномаси бўлмаган.
Автомобиль жарима майдончасига олиб борилган. Ҳайдовчига эса МжТКнинг қатор моддалари билан баённома расмийлаштирилган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пойтахтда ЙПХ ходимларига бўйсунмаган Малибуни тўхтатишда қуролдан фойдаланилган эди.