Ўзбекистонда келгуси ҳафтада ҳаво ҳарорати 30 даражагача иссиқ бўлади

Ўзбекистонда келгуси ҳафтада ҳаво ҳарорати 30 даражагача иссиқ бўлади
Гидрометеорология хизмати маркази яқин 3-6 кун учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра:

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9 апрелда 7-12, 10-12 апрель кунлари 5-10 даража илиқ, кундузи 9-10 апрель кунлари 15-20, 11 апрель куни 17-22, 12 апрель куни 20-25 даража илиқ бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 9 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. 10-12 апрел кунлари эса ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9 апрелда унинг тезлиги баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 9 апрелда кечаси 10-15, кундузи 17-22, 10 -11 апрел кунларида кечаси 7-12, кундузи 20-25, 12 апрелда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 9-11 апрель кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 12 апрелда ёингарчилик кузатилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9-10 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 9 апрелда кечаси 10-15, кундузи 17-22, 10 апрелда кечаси 7-12, кундузи 17-22, 11 апрелда кечаси 7-12, кундузи 20-25, 12 апрелда кечаси 7-12, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 9-10 апрель кунларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 11-12 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 9 апрелда кечаси 13-18, кундузи 20-25, 10 апрелда кечаси 10-15, кундузи 20-25, 11 апрелда кечаси 10-15, кундузи 23-28, 12 апрелда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 25-30 даражагача исийди.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 9 ва 12 апрель кунларида ёғингарчилик кузатилмайди. 10-11 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9-10 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15, кундузи 9 ва 12 апрель кунлари 20-25, 10-11 апрелда 18-23 даража илиқ бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, вақти вақти билан ёмғир ёғади. 9-10 апрелда баъзи жойларда кучли ёғингарчилик кузатилади. Баъзи жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9-10 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-10 апрелда 5-10, 11-12 апрелда 0-5, кундузи 10-15 даража илиқгача ўзгариб туради.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистонда келгуси ҳафтада ҳаво ҳарорати 30 даражагача иссиқ бўлади