Ўзбекистонда қишки таътил муддати узайтирилгани сабаб ёзги таътиллар бўйича берилган саволларга жавоб берилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Халқ таълими вазирлиги қишки таътил кунлари узайтирилиши ёзги дам олиш кунлари сонининг қисқаришига сабаб бўлмаслигини маълум қилди. Бундан ташқари, мактабларда қишки таътил узайтирилгани учун учинчи чорак қисқариши маълум бўлди.
Вазирдик шунингдек, таътил вақтида ўқувчиларни мактабга чақириш мумкин эмаслигини таъкидлади. Эслатиб ўтамиз, мавсумий грипп ва ўқитувчилар малакасини ошириш мақсадида қишки таътил муддати узайтирилган эди.