Олий таълим вазирлиги вакили талабалар учун қишки таътил узайтирилгани сабабли юзага келаётган саволларга жавоб берди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум қилинишича, ҳозирда таътил муддати 24 январда тугагач, талабалар онлайн таълимга ўтказилади деган мазмундаги гап-сўзлар юрибди. Вазирлик вакили Абдували Ҳолиқов ушбу мавзуга тўхталди.
Унинг айтишича, ҳозирда ОТМ талабаларини онлайн таълимга ўтказиш кўзда тутилмаган. Талабалар ўқиш бошланиши билан одатий тартибда имтиҳонларини топширади. Таълим онлайнга ўтиши учун махсус комиссия қарор қабул қилиши кераклиги таъкидланди.