Кеча, 10 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича лойиҳалар тақдим этилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, тақдимотлардан бирида қўшни Қозоғистон билан боғловчи Тошкент туманидаги “Ғишткўприк” чегара постидан Тошкент шаҳрига олиб борувчи йўл кенгайтирилиши таъкидланган.
Шунингдек, тақдимотда “Тошкент-Чиноз” автомобиль йўли таъмирланиши, Тошкентдаги Темур Малик кўчаси 6 тасмали этиб кенгайтирилиши ва Жиззах шаҳридаги Ўзбекистон кўчасида 210 метрли йўл ўтказгич барпо этилиши маълум қилинди.