Бухоро шаҳри ҳокими Жамол Носировнинг уйидан 200 минг доллар ўғирлаб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда телеграм каналларда маълум қилинган.
Ушбу ҳолатлардан сўнг Дарё нашри ҳокимнинг ўзи билан боғланди. Носиров бу хабар ёлғонлигини, ўзи яқинда даволанишдан қайтганини айтган. У шунингдек, бунча пули йўқлигини ҳам таъкидлаб ўтган.
Нашр шунингдек, шифокорлар ва ҳуқуқ тартибот органлари билан ҳам боғланган. Шифокорлар ҳоким ростан ҳам 28 декабрдан 3 январгача даволаниб чиққанини, унда коронавирус аниқланганини айтган. Шаҳар ИИБ бошлиғи эса бундай мазмундаги ҳодиса содир бўлганлиги тўғрисида бирор-бир хабар ёки мурожаат келиб тушмаганини таъкидлаб ўтди.