Фарғона вилоятида "Ислом давлати" террористик ташкилоти ташкилоти тарафдори қўлга олинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 18 ёшли йигит тармоқларда "Ислом давлати" террористик ташкилоти ғоясини тарғиб қилувчилар таъсирига тушиб қолган ва уларни қўллаб келган. У ҳатто шунинг таъсирида 2021 йилнинг апрель ойида Туркияга бориб, у ердан Сурияга ўтиб кетмоқчи бўлган. Лекин мақсадига ета олмагач Қўқонга қайтиб келиб, у ерда ўз “жамоат”ини тузган.
Йигит “жамоат” орасида тармоқлар орқали аудиосуҳбатлар олиб борган ва ерда фуқароларни "жиҳод" ҳамда "шаҳид"ликка чорлаган. Йигит ушланганда телефонидан шу мазмундаги материаллар ҳам топилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмокда.