Ўзбекистонда 12 январь куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди. Бу бўйича маълумот Ўзгидромет томонидан тақдим этилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, эртага кундузи ўртача ҳарорат +10... +13 даражани ташкил қилади. Тунда эса 0... +2 даража бўлади.
Ёғингарчилик кутилмаяпти. Тонгда ва кечқурун туман бўлиши мумкин. Шамол тезлиги 3-8 м/с.га етади.