Қашқадарё вилояти Ғузор туманида корхона раҳбари пора билан ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, тумандаги корхона раҳбари ўзи раҳбарлик қилаётган ташкилотнинг 1,2 млрд сўмлик ишлаб чиқариш биносини танишлари орқали тадбиркорга аукциондан олиб беришни ваъда қилган ва бу хизмат учун 1000 доллар сўраган. Раҳбар ушбу пулларни олган.
Текширув давомида унинг ушбу қилмиши фош бўлган ва пулларни қайтараётганда ушланган. Унга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.