Тошкентда кимё-техологиялари институти супер-контрактдан воз кечмоқчи. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
ОТМ раҳбари Ботир Усмонов бу ҳақда гапириб ўтди. Ректор ОТМ сифат бренди бўлиши кераклигини ва талабаларга юқори даражада билим бериши кераклигини таъкидлади.
Институт молиявий эркинлик олгандан сўнг супер-контрактдан воз кечиши мумкин. Лекин, бу қарор талабалар учун оддий контракт нархи ошишига сабаб бўлиши мумкин. Усмонов бу йил оддий контракт нархлари ошмаслигига ваъда берди.