Давстатқўм Ўзбекистон аҳолиси қандай қилиб кўпайётгани юзасидан маълумот берди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Қўмитанинг маълумотига кўра, аҳоли кунига ўртача 1,9 мингга кўпаймоқда. Бу кўрсаткич ҳар ойда 59,9 минг нафарни ташкил қилмоқда.
Йил бошидан буён Ўзбекистонда аҳоли 712,4 минг нафарга кўпайган. Таъкидлаш жоиз, бу МДҲ давлатлари орасида энг юқори кўрсаткич.