Ўзбекистонда об-ҳаво шароити ёмонлашиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптиклар маълумотига кўра, 15-18 январь кунлари Респубика бўйлаб шамол тезлиги 17-22 м/с.га етади. Тоғли ҳудудларда 25-28 м/с.га етади.
Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудида ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Тоғли ҳудудларда қор ёғиши мумкин. Кундузги ўртача ҳарорат +7... +10 даража, тунда эса +2... +5 даража бўлиши кутилмоқда.