Тошкентда 23 ёшли турмушга чиқмаган аёл фарзандини сотмоқчи бўлгани аниқланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, аёл 2020 йилнинг ноябрь ойида Тошкентга Намангандан келган ва ҳомиладор эканини билиб қолган. Сўнгра унинг хонадоши туғилмаган фарзандни 15 минг долларга сотишни сўраган. Аёл бунга кўнмаган ва фарзанд кўрмаган опасига беришини маълум қилган. Хонадош аёлни бир амаллаб кўндирган ва боланинг нархини 9 минг долларга баҳолаган.
Аёл 2021 йилнинг август ойида фарзандни туққан ва ҳужжатлари ҳал бўлгач пулни олиши бўйича тилхат ёзиб берган. Бу бўйича суд бўлиб ўтган ва аёл ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбдор деб топилди. У 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган.