Тошкентда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг неваралари учрашди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Имон Каримова ва Марья Тиллаева пойтахтда учрашиб бирга кунни ўтказди. Қизлар сўнгги 8 йил давомида умуман учрашмаганини айтди.
Аввалроқ ОАВда Гулнора Каримова ва Лола Каримова ўртасидаги муносабат ёмонлиги ҳақида ёзилган эди. Ўтган йили Имон (Гулнора Каримованинг қизи – таҳр.) ва Марьямнинг муносабати яхши эканлиги кўпларни ҳайратда қолдирди. Таъкидлаш жоиз, Имон Лондонда яшайди. Марьям эса турмуш ўртоғи Амиран Сардоров билан яқин вақтдлардан бери Москвада ҳаёт кечириб келмоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Амиран Марьямнинг оиласи улар билан гаплашишни тўхтатганини айтган эди.