Самарқанд вилояти Нуробод туманида IТ-танловда ғолиб бўлган ўқувчига чанг босиб ётган эски ноутбук берилгани айтилмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 8-синф ўқувчиси «Бир миллион ўзбек дастурчилари» лойиҳасининг вилоят босқичида ғолиб бўлган. сўнгра унга ишлатилган ноутбук ҳамда 3-даражали диплом берилган. Ушбу ҳолатдан сўнг ўқувичининг бобоси видеомурожаат қилиб, маъсулларни номард дея атаб, унинг ўрнига битта китоб бергандан ҳам ҳеч ким хафа бўлмаслигини айтган.
Вилоят ҳокимлиги ҳозирда ушбу ҳолат ўрганилаётганини ва ишчи гуруҳ тузилганини маълум қилган.