Ўзбекистонда ўзгарувчан об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптиклар маълумотига кўра, эртага, 18 январь куни кундузги ўртача ҳарорат +10... +12 даража, тунда эса +5... +7 даража бўлиши кутилмоқда.
Республиканинг аксарият ҳудудида ёмғир ёғиб, у қорга айланиши мумкин. Шамол тезлиги 17-22 м/с.га етади.