Ижтимоий тармоқларда ўзбек фильмларидан лавҳалар тарқалмоқда. Бирданига бир нечта филмьларда аёллар эрларига хиёнат қилаётгани тарғиб этилганини кўриш мумкин.
Кўплаб фильмларда аёллар молиявий манфаат сабаб хиёнат қилаётганини кўриш мумкин. Тармоқ фойдаланувчилари Ўзбеккинога мурожаат қилиб, фильмларда хиёнатни тарғиб қилишни тўхтатишни сўрамоқчи.
Фойдаланувчилар бундай фильмлар Республикада оила институтига салбий таъсир қилади деб ҳисобамоқда. Ўзбекистонликларнинг фикрича, фильмлар миллий қадриятлар ва оилавий мафкурани ривожлантиришга хизмат қилиши керак.