Аввалроқ Марьям Тиллаева (Лола Каримованинг қизи – таҳр.) ва Имон Каримова (Гулнора Каримованинг қизи) 8 йил деганда кўришгани ҳақида ёзган эдик. Қизлар Ўзбекистонда дам олди ва алоқани қайта тиклади.
Марьям Тиллаева Instagram’даги саҳифасида онаси холасининг оиласи билан гаплашишни тақиқлаб қўйганини айтди. Ўз навбатида Марьям онаси нима учун алоқани тўхтатганини айтмаганини маълум қилди.
Тиллаева доим Имоннинг Instagram’даги саҳифасига аъзо бўлганини ва уни кузатиб юрганини айтган. Қиз алоқалар тикланганидан жуда мамнулигини билдирган. Марьямнинг ота-онаси ҳам у россиялик блогер Амиранга турмушга чиққандан сўнг гаплашишни тўхтатган.