Аввалроқ Сирдарёда ҳоким ўринбосари ва амалдорлар раққоса қизлар билан овқатлангани хабар қилинган эди. Ушбу ҳодиса видеоси тармоқларда тарқалгач ҳолат бўйича изоҳ берилган эди ва қатор масъуллар ишдан олинган эди.
Ишдан олинганлар қаторида Сирдарё тумани Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Нозим Муродов ҳам бор эди. У 2021 йил 14 июнь кунида ўз аризасига кўра ишдан олинган.
Маълум қилинишича, Нозим Муродов Сирдарё тумани Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига ишга олинган. У икки ойлик синов муддати билан лавозимига қайта тикланган.