Аввалроқ тармоқларда Андижон вилоятидаги соғлом қарағайларлар кесиб ташлангани кескин муҳокамаларга сабаб бўлган эди. 12 туп қарағай дарахтларни ким кестиргани саволлар остида қолган эди.
Таъкидланишича, бу бўйича Бош прокуратура ўрганиш олиб борган. Унинг натижасига кўра табиатга 115,5 млн. сўм миқдорида зарар етказилгани аниқланган.
Маълум бўлишича, иш юзасидан Андижон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Ғ.Ш.га нисбатан ЖКнинг 198-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.