Самарқанд вилоятида ўқувчига эски ноутбук совға қилингани энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулардан бири бўлиб қолмоқда. Ушбу муҳокамалардан сўнг мактаб ўқувчиси янги ноутбук олди.
Шундан сўнг Нуробод тумани ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари хайфсан олди. Бундан ташқари, халқ таълими вазирлиги бошқармасаининг мутахассиси ишдан олинди.
Кеча, 18 январь куни шунингдек, халқ таълими вилоят бошқармасининг раҳбари Хуршид Ғозиев ҳам ишдан кетгани маълум бўлди. Ғозиев ўз аризасига кўра ишдан олинган. Мавжуд маълумотларга кўра, бошқарма бошлиғи ушбу мавзу юзасидан билдирган фикридан сўнг ишдан олинган. Ғозиев журналистларга берган интервьюсида болаларга ўз ҳақини талаб қилишни ўргатмаслик кераклигини айтган эди. Шундан сўнг бошқарма бошлиғи танқидлар остида қолган эди. Эслатиб ўтамиз, мактаб ўқувчиси “Бир миллион дастурчи” лойиҳасида ғолиб бўлган эди.