Андижон вилояти Андижон туманида 12 нафар аёл Ҳизб ут-Таҳрир» ғояларини ўрганишда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, улар ижтимоий тармоқлар орқали ушбу оқим ғояларини ўрганган. Таъкидланишича, аёлларни Туркиядаги 50 ёшли аёл М.Х. боқшариб турган.
Аниқлик киритилишча, аёллар туманда яшовчи М.М.нинг уйида тез-тездан зиёфат баҳонасида йиғилиб турган ва диний экстремистик ташкилот фаолиятини тарғиб қилувчи диний ўқишхонлик қилиб келишган. Ҳозирги вақтда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.