Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида энг оғир вазнли ўғил чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, чақалоқ 18 январь куни туғилган. Унинг оғирлиги 6 килограмм 90 грамм, бўйи 60 сантиметр бўлган.
Таъкидланишича, у туғруқ бўлимида туғилган энг вазни катта бола. Боланинг онаси 33 ёшли аёл. Бу унинг тўртинчи фарзанди.