Ўзбекистонлик хонанда Озода Нурсаидова Россия Президентидан олтин соат қабул қилиб олди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, совға хонандага кеча, 19 январь куни берилган. Совға устида “Россия Президентидан” деб ёзилган.
Таъкидланишича, ушбу совға хонандага янги йил байрами муносабати билан ташкил этилган гала-концерт доирасида берилган.