Ўзбекистонда мигрантларга кўрсатилган ёрдам бўйича маълумот тақдим этилди. Бу бўйича маълумотлар меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати томонидан очиқланди.
Агентлик маълумотига кўра, 2021 йилда қийин аҳволга тушиб қолган 300 нафар фуқаро Ватанига қайтарилган. Бундан ташқари, агентлик саъйи-ҳаракати билан 518та жасад олиб келинган.
Ўтган йили 17 нафар мигрант агентлик ҳисобидан даволанган. 6000дан ортиқ мигрантларга молиявий кўмак берилган.