Тармоқларда ўзбек сериалидан яна бир лавҳа тарқалди. Тарқалган видео изоҳида у “Дайди қизнинг дафтари” сериалидан олингани ва Миллий ТВ телеканилида эфирга узатилгани айтилган.
Каналнинг маълум қилишича, бу сериалдаги айнан ушбу лавҳа каналда берилмаган ва бу бўйича исбот архивда сақланиб қолинган. Таъкидланишича, бу лавҳа сериалнинг русча версиясидан олинган ва у YouTube’га жойланган.
Каналнинг алоҳида таъкидлашича, лавҳа телеканалнинг YouTube’даги сафаҳиасидан эмас, балки бошқа каналдан олинган. Таъкидланишича, телеканалнинг YouTube’даги сафаҳифасига сериалнинг биронта ҳам қисми жойланмаган.