Ўзбекистонда 5-11 ёшли болалар ҳам эмланишлари мумкин бўлди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.
Таъкидланишича, улар ихтиёрийлик асосида эмланади.
Отабеков бу ёшдаги болаларни эмлаш бўйича алоҳида кўрсатма тайёрланганини ва улар «Pfizer» вакцинаси билан эмланишини таъкидлади.