Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг севимли асарлари рўйхати тақдим этилди.
Xushnudbek.uz каналида Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг севимли китоблари рўйхати тақдим этилди. Бу ҳақда уларнинг турмуш ўртоқлари Татьяна Каримова маълум қилган.
Қуйида ушбу китоблар рўйхати билан танишишингиз мумкин:
Амир Темур. “Темур тузуклари”;
Имом Бухорий. “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ”;
Абдулла Қодирий. “Меҳробдан чаён”;
Саид Аҳмад. “Уфқ” трилогияси, “Жимжитлик”;
Пиримқул Қодиров. “Юлдузли тунлар”;
Одил Ёқубов. “Улуғбек хазинаси”;
Теодор Драйзер. “Молиячи”, “Титан” ва “Матонатли” трилогияси;
Эрнест Ҳемингуэй. “Чол ва денгиз”, “Қўнғироқ кимни чорлаяпти?”;
Джеймс Макгрегор Бернс. “Франклин Рузвельт. Инсон ва сиёсатчи” (асли: “Roosevelt. The Soldier of Freedom”);
В.Г.Трухановский. “Уинстон Черчилль: сиёсий биография”;
Чингиз Айтматов. “Кассандра тамғаси”, “Асрга татигулик кун”, “Қиёмат”, “Оқ кема” ва бошқалар;
А.Солженицын. “Биринчи доирада” (“В круге первом”), “Гулаг Архипелаги” ва бошқалар;
Юлиан Семенов. Романлар, қиссалар ва ҳикоялар;
Валентин Пикуль. “Сўз ва иш” (“Слово и дело”), “Боязид қалъаси” (“Баязет”) романлари ҳамда “Фаворит” туркумига кирувчи асарлар;
Конфуций. “Ҳикматлар”.