Хабарингиз бор, Ўзбекистонда талаба ва ўқувчилар 24 январдан 24 февралга қадар онлайн таълимга ўтказилган эди. Ушбу хабар тарқалгач боғчалар ҳам ёпилиши ҳақида турли асоссиз хабарлар тарқала бошланди.
Мазкур мавзуга ойдинлик киритиш мақсадида Дарё нашри Мактабгача таълим вазирлигига мурожаат қилди.
Вазирлик айни вақтда боғчаларни ёпиш режалаштирилмаётганини, бирор-бир боғчада коронавирус аниқланса ўша боғча карантинга ёпилишини маълум қилган. Вазирлик махсус комиссия боғчаларни ёпиш бўйича қарор қабул қилсагина, ана ўшанда улар ёпилишини алоҳида таъкидлаб ўтган.