Ўзбекистондан Сурияга бориб, жангарилар сафига қўшилишни режа қилган талаба ва икки нафар ўқувчи ушланди

Ўзбекистондан Сурияга бориб, жангарилар сафига қўшилишни режа қилган талаба ва икки нафар ўқувчи ушланди
Пойтахт Тошкентда Сурияга бориб, жангарилар сафига қўшилишни режа қилган талаба ва икки нафар ўқувчи ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, 2001 йилда туғилган талаба Оксфорд университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида таҳсил олади. Икки нафар ўқувчилар эса 2003 йилда туғилган ва улар Намангандаги мактаб ўқийди. Таъкидланишича, уларнинг ҳар бирининг Телеграмдаги каналида 300га яқин обуначиси бўлган ва у ерда улар халқни жиҳод қилишга ва Сурияда қийналаётганларга ёрдам беришга чақирлган.

Айбланувчилар ушбу ишни қилганлардан Сурияга бориш тартиби, йўл-йўриқларини ўрганган. Улар дастлаб Туркияга, сўнгра Сурияга боришни режалаштирган. Ушбу ёзишмалар акс этган сурат ҳам борлиги таъкидланди. Ёш йигитлар ҳатто у ерларга бориш чипта нархини ҳам суриштирган.
Иш юзасидан бўлиб ўтган судда уларнинг бирига 5 йил-у 6 ой, икки нафарига эса 6 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Соя 21 январ 2022 12:40
    Бу Ковокбошлар хеч хулоса чикармас эканда. Уз Ватанинг туриб, бировнинг Ватани учун курашасанларми, Ватангадолар.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистондан Сурияга бориб, жангарилар сафига қўшилишни режа қилган талаба ва икки нафар ўқувчи ушланди