Фарғона вилояти прокуратураси катта прокурори А.Т. пора билан ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 18 январь куни А.Т. фуқаро А.Х.га тегишли бўлган дўкони ортидаги 1,5 сотих ер майдонини, гўёки кадастр ходимлари ёрдамида унинг номига расмийлаштиришни ваъда берган ва бунинг учун 1000 доллар сўраган. Прокурор айтилган пулни олаётганда ушланган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси 1-қисми (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.