Амударёдаги томорқа хизматлари фаолияти ўрганилди

Амударёдаги томорқа хизматлари фаолияти ўрганилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Aктам Хаитов томорқа ер эгаларининг фаолияти билан яқиндан танишиш ва уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш, ҳал қилишда амалий ёрдам бериш мақсадида Амударё туманида бўлди.

Дастлаб Спикер ўринбосари иштирокида «Амударё томорқа хизмати» МЧЖ да семинар ташкил этилди.

Семинарда А.Хаитов томорқа хизмати фаолияти ва яратилган иш ўринлари билан яқиндан танишди. Иссиқхоналар, озиқ-овқат сақлаш омборхоналари фаолияти, парранда, қўй, эчки ва мол чорвачиликлари ва уларнинг бош сонини кўпайтириш ва аҳолига имтиёзли равишда тарқатиш бўйича муҳокамалар қилинди.

Мазкур “Амударё томорқа хизмати” МЧЖ фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги қарорига мувофиқ кластер усулида ташкил этилган. Лойиҳа қиймати 6,5 млрд сўм, шундан Кенгаш ҳузуридаги жамғармадан 5 млрд сўм кредит ажратилган. Томорқачиларга 12 турдаги хизмат кўрсатиши белгиланган кластерда 350 та доимий ва мавсумий иш ўрни яратилган.

Таъкидлаш керакки, ердан унумли ва оқилона фойдаланиш деҳқончиликда муҳим аҳамият касб этади. Ўз ишининг таълимини олган деҳқон борки, албатта, бу жиҳатнинг самарасини яхши билади. Ерни бўш қолдирмаслик, мавсумий, иқлим шароитига мос экинларни экиб, такрорий ҳосил олиш ҳаракатида бўлади.

Партия етакчиси томорқа ерлардан унумли фойдаланиш, томорқани ҳақиқий даромад манбаига айлантиришга катта ҳисса қўшаётган мазкур кластернинг бугунги кунда самарали фаолият олиб бораётганини таъкидлаб ўтиб, томорқачиликни янада ривожлантириш бўйича ўзининг бир қатор таклиф ва тавсияларини бериб ўтди.
Амударёдаги томорқа хизматлари фаолияти ўрганилди

Спикер ўринбосари Актам Хаитов туманга сафари давомида намунали маҳалла “Гулзор” МФЙ да ҳам бўлиб, аҳоли томорқалардан самарали фойдаланиш ҳолатларини кўздан кечирди.

Томорқаларда ташкил этилган иссиқхоналарда экилган экинларнинг парвариши бўйича таклифлар берилди. Семинар давомида аҳолини банд қилишда режалаштирилаётган парранда боқиш, наслли қўй-эчки боқиш, ихчам иссиқхоналар қуриш ва асаларичилик билан шуғилланиш сингари масалалар муҳокама қилинди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Амударёдаги томорқа хизматлари фаолияти ўрганилди