Ўзбекистонда об-ҳаво шароити ёмонлашиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, эртага, 23 январь куни ўзгарувчан об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундузги ўртача ҳарорат +4... +6 даража, тунгиси эса 0... -2 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда қор ёғиши ва туман тушиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 7-12 м/с.га етади.