Аввалроқ Наманган вилоятида математика бўйича ўтказилган олимпиадада ғолиб бўлган ўқувчига ноутбук совға қилингани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Кейинроқ компьютер ўқувчидан қайтариб олинган. Таъкидланишича, Норин туманидаги 1-сонли мактабда 11 синф ўқувчисидан ноутбук ўқитувчилар томонидан қайтариб олинган.
Халқ таълими вазирлигининг вилоят бошқармаси бу бўйича изоҳ берди. Унда ўқувчига 24 январь куни бўлиб ўтадиган “линейка”да совғани тантанали равишда топшириш учун қайтариб олингани таъкидланган. Лекин, ўқиш онлайнга ўтказилгани сабабли ноутбук мактаб ўқувчисига қайтариб берилган.
Ўқувчи ноутбукни қайтариб олганини маълум қилган. Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар вазирлик бошқармаси можароли вазиятни тинчитиш учун тантанали тақдирлаш маросимини ўйлаб топди дея таҳмин қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятижа IT танловда ғолиб бўлган ўқувчига эски ноутбук совға қилинган эди.