Тошкент вилояти Зангиота тумани «Фатҳ» жоме масжидида имом ноиби вазифасида ишлаган Солихон Ортиқхўжаев лавозимидан бўшатилди. Бу ҳақда мусулмонлар идораси хабар қилди.
Маълум бўлишича, у тармоқларда тарқалган видеодан сўнг Хоразм вилоятида истиқомат қилувчиларнинг эътирозларига сабаб бўлган. Шунингдек, у 2021 йилда ишга қабул қилинган бўлсада, асосий вақтини ҳудудларда мухлислари томонидан чақирилган тўй-маросимларда ўтказган. Шу билан бирга, у уйи узоқлигини рўкач қилиб, масжидга кам келган.
Солиҳон домла шу ва бошқа сабабларга кўра ишдан олинган. Таъкидланишича, домла 2021 йилда ҳам ўз чиқишларида амалдаги қонун талабларини бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилган бўлган. У билан тузилган меҳнат шартномаси 2022 йилнинг 20 январида бекор қилинган.