Андижон вилоятида МИБчилар пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, МИБнинг Андижон шаҳар бўлими давлат ижрочиси Ф.Ф. ва Андижон туман бўлими давлат ижрочиси И.Қ. фуқаро О.Қ.дан 4 минг доллар олаётган вақтда қўлга олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, тергов олиб борилмоқда.
Таъкидланишича, ушбу ҳодиса ортидан Андижон шаҳар бўлими бошлиғи Ш.У. ва Андижон туман бўлими бошлиғи А.Б. лавозимидан озод этилган. Улар ходимларини етарли даражада назорат қила олмаганликлари сабабли ишдан олинган.