Пойтахтда корхона ва ташкилотларда фаолият олиб борувчи ходимларга эртароқ жавоб бериб юбориш тавсия этилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Тошкент ҳокимлиги корхона ва ташкилотлар раҳбарларига мурожаат қилиб, соат 15:30дан бошлаб ходимларига уйларига жавоб беришни тавсия қилган. Бу йўллардаги тирбандликлар олдини олиш мақсадида шундай қилинаётгани таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, бугун соат 11:00 ларда Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида электр энергияси таъминоти узилган эди.