Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов электр энергияси билан боғлиқ вазият шахсан давлат раҳбари назорати остида эканини маълум қилди.
Асадовнинг ёзишича, дастлабки ўрганишларга кўра, ушбу ҳодиса умумминтақавий энергия тизими доирасида юзага келган носозликлар оқибатида келиб чиққан. Воқеани бартараф этиш бўйича қилинаётган ишлар юзасидан маълумот деярли ҳар дақиқада президентга тақдим этилаётгани таъкидланди.
Шундай экан, барчангизни хотиржамликни сақлаш ва саросимага тушмасликка чақириб қоламиз. Ваҳимага ўрин йўқ, – дейди Асадов.