Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида электр энергияси билан боғлиқ муаммо бартараф этилган.
Энергетика вазирлиги айни вақтда Тошкент шаҳар, Хоразм, Фарғона, Андижон, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида электр энергияси таъминоти қисман тикланганини маълум қилди. Шунингдек, қолган ҳудудларда муаммо босқичма-босқич бартараф этилаётгани таъкидланди.