Хакерлар Жиззах вилоятида банкоматлар турган “киоска”даги электрон таблога “ҳужум” қилди. Улар, таблода “Ҳамма пулни банк еб ётибди, кетинглар” деган ёзувни қолдирган.
Ушбу ҳодиса видеоси акс этган видео тармоқларда кенг тарқалди.
Маҳаллий ҳокимият маълумотига кўра, ушбу ҳодиса 24 январь куни Зомин туманида содир бўлган. Номаълум шахслар соат 00:12ларда махсус дастур ёрдамида таблога кириб, “Хуш келибсиз” ёзуви ўрнига юқорида қайд этилган жумлаларни қолдирган.
Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.